Ўзбекистон | 09:29 / 07.04.2018
76299
2 дақиқада ўқилади

Мирзиёев: Беларусдан ўтган йили илтимос қилиб картошка олиб келдим

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Ўсимлик моддалари кимёси институтида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.

“Биз рақобатбардош деймиз. Лекин коллежда битта механик, сувчи тайёрланмаса, кимга керак у коллеж? Механик йўқ ҳозир, муҳандис-механик йўқ! Илмга энди битта нарса керак – илмини сотиб оладиган ташкилот. Бунга эса маблағ, инвестиция керак. 35 ёки 40 фоиз еримиз мева-сабзавот билан бўлади. Лекин 25 йил ичида на узумга, на анорга, умуман, биофонд деган нарсани пахтадан бошқа ҳеч нарсада билмадик. Картошкада ҳам шу, уруғликни давом эттириш керак. Картошка ҳам нон, четдан миллиард-миллиард пулга олиб келинади. Ўтган йили мен Беларусдан илтимос қилиб олиб келдим, етмаган. Бир пайтлар бизда ҳам зўр-зўр институтлар бор эди, ҳаммаси йўқ бўлиб кетди. 

Академик бўлдими миллатга, ватанга хизмат қилиши керак. Самимий хизмат қилиши керак. Самимий дегани – мактаб яратиши керак. Агар биз ёшларни илмга қайтармасак, илмий салоҳиятимизни кучайтирмасак, эртага дунё ҳамжамиятида рақобатбардош бўла олмаймиз! Жуда ақлли, илмга ташна бўлган ёшларимиз кўп. Кечаги қарор ҳам шу ҳақида – ўша ёшлар илмга, лабораторияларга қайтсин. Орқага йўл йўқ. Қандай бўлмаса ҳам олдинга юрамиз. Енгил бўлмайди, оғир бўлади. Тартиб бундан ҳам қаттиқ бўлади. Талаб бундан уч баробар кучли бўлади. Халқимизни ишончини қозониш – бу мен учун энг катта, буюк масала. Ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилсак, шунда натижага эришамиз”, - деди Мирзиёев.

Мавзуга оид