Ракетадаги кабутар, ўлик балиқ, маст чувалчанг – Шнобел мукофотлари топширилди
Нобел мукофотига пародия сифатида ташкил қилинган ҳазиломуз соврин «кулгили ва бефойда» туюлган тадқиқотлар учун берилади.

Фото: Brian Snyder/Reuters
АҚШ Ҳарвард университетида навбатдаги Шнобел мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Нобел мукофотига пародия сифатида ташкил қилинган соврин «аввал кулдирадиган, кейин эса ўйлантирадиган» тадқиқотлар учун берилади. Бу ҳақда The Guardian ёзди.
Шнобел Тинчлик мукофотига марҳум америкалик психолог Бёррес Скиннер лойиқ кўрилди: у ракеталар ичига кабутарларни жойлаштиришни ва улардан нишонга олувчи сифатида фойдаланишни таклиф қилган. Ўтган асрнинг 40-йилларида у қушлар учун жабдуқлар ихтиро қилди ва уларга экрандаги нишонларни «чўқишни» ўргатди. Баъзи муваффақиятларга қарамай, лойиҳа охир-оқибат ёпилди.
Оксфорд университетидан доктор Саул Нюман демография бўйича мукофотга сазовор бўлди. У юз ёшга тўлганларнинг аксарияти бюрократик хатолар туфайли шундай бўлганини аниқлади. Чунки улар яшаган жойларда туғилганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳнома беришда хатога йўл қўйилган.
Анатомия бўйича мукофот француз шифокорларига берилди. Улар Ер жанубий яримшаридаги одамларнинг сочи кўпинча соат мили йўналиши бўйича, Шимолий яримшарда эса соат милига тескари йўналишда жингалак бўлишини аниқлади.
Ўлик форел балиғи ҳатто оқимга қарши ҳам сузиши мумкинлигини исботлаган олимлар физика бўйича Шнобел мукофотини олишди. Бу дарё оқими бўйлаб цилиндрсимон тўсиқ учраса, унинг орқасидаги гирдобли йўлак туфайли содир бўлиши мумкин. Ушбу тадқиқот Ҳарвардда ўн йилдан кўпроқ вақт давомида олиб борилди.
Амстердамлик олимлар кимё бўйича мукофотга сазовор бўлди: улар маст чувалчангларни ҳушёрларидан ажратишни ўрганишди. Тиббиёт соҳасидаги мукофот ножўя таъсирга эга бўлган сохта дори воситаларининг ножўя таъсири бўлмаган плацебога қараганда самаралироқ эканлигини аниқлаган олимларга берилди.
Америкалик Жейкоб Уайт ва германиялик Фелипе Ямашита ботаника бўйича мукофотга сазовор бўлди. Улар баъзи тирик ўсимликлар яқин атрофдаги сунъий гулларнинг барглари шаклига тақлид қила олишини исботлади.
Европанинг бир қанча мамлакатлари олимлари осмонга отилган танга аввал қандай ётган бўлса, кўпинча шу томонга тушишини исботлади ва эҳтимоллар назарияси соҳасида мукофотга сазовор бўлди. Тажрибалар давомида 48 киши тахминан 351 минг марта танга улоқтирган.
Ниҳоят, япон олимларига физиология бўйича мукофот берилди: улар чўчқа ва кемирувчилар анус орқали нафас олишини аниқлади. Улар тадқиқотни 2021 йилда, COVID-19 пандемияси даврида эълон қилди ва бу нафас олиш етишмовчилигидан азият чекаётган одамларга ёрдам беришига умид қилишди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
Жаҳон | 20:17
-
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
Жамият | 20:09
-
Россия-Украина уруши «эндшпил босқичига ўтди» – JPMorganChase маркази ҳисоботи
Жаҳон | 19:41
Мавзуга оид

11:20 / 14.05.2025
Масхараланган таълим вазири ва мустақиллиги учун курашаётган университет – Ҳарварддаги можаро

07:56 / 02.04.2025
Трамп Ҳарвардни миллиардлардан маҳрум қилмоқчи

17:17 / 22.01.2025
“Инглиз тили катта имкониятлар эшигини очишини эрта тушунганман” — Ҳарвард университетига 100 фоизлик грант ютган фарғоналик йигит ҳикояси

14:18 / 03.04.2024