Тошкентда «GUARESS» бренди остида эркаклар кийими дўкони очилди
Пойтахтимизнинг Генерал Узоқов ва кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмаси (Гулзор чорраҳаси) да «GUARESS» эркаклар кийимлари дўкони фаолият кўрсата бошлади.
Ушбу дўконда Туркияда «GUARESS» бренди остида ишлаб чиқарилаётган, турли кўриниш ва замонавий бичимдаги сифатли ва ҳамёнбоп эркаклар кийими сотилади.
Дўконда 4 мавсумга мос кийим танлашингиз ва ўз кўринишингизни яхши тарафга ўзгартиришингиз мумкин. Эркакларимиз хоҳишига кўра бошдан-оёқ кўнглига мос тушадиган кийимларни топасиз.
Дўконнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, эҳсон дастурхони ёзилди.
Дўконнинг биринчи мижозлари бу бренди остидаги кийимларни кийганидан бағоят хурсанд. Сифати, бежиримлиги ва ҳамёнбоплиги билан бу дўкон мижозлар кўнглидан жой топса ажаб эмас.
Биз харидорларни ушбу дўконга қадам ранжида қилиб, Туркиядан келтирилган юқори сифатли маҳсулотларни харид қилишга чорлаб қоламиз.
Мурожаат учун телефонлар: +998 (99) 899-90-09, 840-95-99
Facebook: /Guaresstash
Instagram: @Guaress
Реклама ҳуқуқи асосида