Жаҳон | 10:12 / 09.04.2018
5810
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Макрон Суриядаги кимёвий ҳужум бўйича маълумотлар алмашди

Фото: Getty Images

Франция президенти Эммануэль Макрон ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп ўзаро телефон мулоқоти давомида Суриянинг Думасида кимёвий қурол қўлланганини тасдиқловчи маълумотларни алмашди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Президент Эммануэль Макрон АҚШ президенти билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди. Франция Республикаси президенти Шарқий Ғутадаги Думада оддий аҳоли вакилларига қарши юз берган кимёвий ҳужумларни қатъий қоралади. Республика президенти ва АҚШ етакчиси кимёвий қурол қўлланилганини тасдиқловчи маълумот ва таҳлил натижаларини алмашди», - дейилади Елисей саройи томонидан тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўз твиттерида Россия президенти Владимир Путин ва Эрон раҳбариятини Сурияда Башар Асад режимини қўллаб-қувватлашда айблаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид