АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказини ва Бухоро вилоятида унинг шўъбасини очди. 

Халқаро Тараққиёт Агентлиги ёрдамида ташкил этилган Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази тиббиёт ходимларининг касбий малакасини оширишга ўз ҳиссасини қўшади ҳамда тиббий хизмат мутахассисларига ва бутун Ўзбекистон бўйлаб тиббиёт билим юртлари талабаларига жойларда ва масофавий услубда клиник маслаҳатлар бериш ва устозлик қилишни йўлга қўяди. Тақдимот маросими Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Халқаро Тараққиёт Агентлиги ўзининг Сил касаллигига қарши курашиш дастури орқали техник ёрдам кўрсатди ва марказга  видео-конференция, ахборот технологиялари ва офис ускуналарини тақдим этди. Бу Тошкент шаҳридаги Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказидаги шифокорларга Бухоро вилоят сил касалликлари шифохонасидаги ҳамкасблари билан онлайн тиббий консультациялар ўтказиш имконини беради. Бу эса сил касаллигини аниқ ва тез диагностика қилиш ва даволаш мақсадида билим ва клиник тажриба алмашиш учун имконият эшигини очади. Шунингдек, Марказ минтақавий сил касалликлари муассасаларидаги тиббий ходимлар учун масофавий ўқитиш воситаси сифатида хизмат қилади.

Ушбу ускунани олишдан аввал соғлиқни сақлаш ходимлари клиник маслаҳатлар олиш ва тренингларда иштирок этиш учун юзлаб километр масофани босиб, Ўзбекистон пойтахтига боришар эди. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам Марказнинг шўъбалари очилади ва бу бутун мамлакат бўйлаб сил касаллиги бўйича мутахассисларни самарали равишда боғлайди. Бу эса таълимнинг тармоқли фойдаланиш имконияти ва биргаликда қарор қабул қилиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, сил касаллиги бўйича хизматларнинг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини яхшилайди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг марказини очиш ва жиҳозлаш билан бир қаторда, Халқаро Тараққиёт Агентлиги Ўзбекистон бўйлаб сил касаллиги бўйича мутахассисларни Рутгерц университети Глобал Сил касалликлари институтига (АҚШ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликдаги кўп сонли дориларга турғун сил касаллигини ўрганиш тадқиқот ва тренинг марказига (Латвия), Сил касалликлари бўйича миллий ўқитиш маркази (Тожикистон) га ўқиш ва ўрганиш мақсадидаги сафарларини амалга оширишга кўмаклашди.