Вазирларга ҳайфсан берилди

Фото: Kun.uz
Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича фактларни беркитишгани ва ҳолатни очиқ баён қилишмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган ҳудудларда таълим ва тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари олдини олишга бағишланган видеоселекторда иштирок этган «Kun.uz» мухбири хабар бермоқда.
Йиғилишда икки вазирдан ташқари ХТБ бошлиқлари ҳам интизомий жазога тортилган.
Ишга масъулиятсизлик билан қарагани, ходимларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинишига йўл қўйиб бергани Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев қатъий огоҳлантирилди, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Йўлдошевга, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бурхоновга таълим соҳаси вакилларини ободонлаштириш ва ўз мажбуриятига кирмайдиган ишларга жалб қилишгани учун ҳайфсан эълон қилинган.
Бундан аввалроқ ҳокимларга ҳайфсан ва огоҳлантиришлар берилгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бу Coca-Cola'ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!
Ўзбекистон | 15:00
-
Москва аэропортларида коллапс: дронлар ҳужуми туфайли авиакомпаниялар ўнлаб рейсларни кечиктирди ва бекор қилди
Жаҳон | 14:51
-
Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан кетди
Ўзбекистон | 14:31
-
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
Жаҳон | 14:16
Мавзуга оид

19:08 / 16.12.2024
Самарқандда ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди

17:02 / 14.09.2024
Мактаб ўқувчилари орқали фуқароларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди

19:22 / 28.08.2024