21:20 / 18.04.2018
20651

Фото: Ўзбекистонда ҳарбий учувчилар амалий парвоз машғулотлари ўтказишди

Қарши гарнизони Хонобод қўрғончасидаги ҳарбий аэродромда Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий учувчилари томонидан икки кунлик амалий парвоз машғулотлари ўтказилди.

Тиббий ва руҳий тайёргарликдан ўтган моҳир ҳарбий учувчилар жанговар шай ҳолатга келтирилган СУ-25 ва МИГ-29 самолётларида бир неча юз метр баландликдаги мураккаб парвозни амалга оширишган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилишича, иккинчи куни эса вертолётчилар ҳарбий қисми шахсий таркиби амалий парвоз машғулотларини ўтказди.

«Само лочинлари МИ-24 ва МИ-8 вертолётларида «Хонобод-Каттақўрғон» йўналишида ҳаракатланди. Жанговар вертолётларда ўрнатилган қуроллардан отилган ракеталар Марказий ҳарбий округи «Каттақўрғон» дала-ўқув майдонидаги нишонларни яксон этди», дейилган хабарда.

Top