Жамият | 23:56 / 19.04.2018
6650
1 дақиқада ўқилади

Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган отага нисбатан жиноят иши кўрилмоқда

Кун.уз мухбири жорий йилнинг 19 апрел санасида Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судида кўрилаётган жиноят ишида қатнашди.

Очиқ суд мажлисида судланувчи Ж.Ибрагимовга нисбатан Жиноят кодексининг 122 моддаси 1 қисми бўйича, яъни вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаш бўйича жиноят иши кўрилди.

Унга нисбатан иш бўйича эҳтиёт чораси тариқасида муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат қўлланилиб, очиқда қолдирилган эди.

Бироқ суд муҳокамаси даврида судланувчи Ж.Ибрагимов томонидан жабрланувчи М.Ибрагимовага етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмади.

Суд барча (енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи) ҳолатларни ҳисобга олиб, судланувчи Ж.Ибрагимовга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирди. Унга нисбатан «қамоққа олиш тарзидаги» эҳтиёт чораси қўлланилиши ва жиноят иши шу суд таркибида мазмунан кўриш давом эттирилиши ҳақида суд ажрим қилди.