Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европалик 60 сиёсатчи жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирилган хатни имзолади
Европанинг ўнлаб сиёсатчилари етакчи давлатлар раҳбарларига, шу жумладан Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркелга мурожаат қилиб, Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018 ўйинларига ташриф буюрмасликка чақирдилар, деб хабар беради
The Sun.
Европа давлатлари ҳукуматларига аталган очиқ хатни Европа парламентининг 60та аъзоси имзолаган. Улар орасида Франция, Германия, Нидерландия, Ирландия, Польша ва Швеция сиёсатчилари бор. Уларнинг фикрига кўра, ЕИ мулозимларидан ҳеч ким Путинга ишонч билдирмаслиги ва жаҳон чемпионатини қўллаб-қувватламаслиги керак.
Аввалроқ, собиқ разведкачи Сергей Скрипаль ва унинг қизи Англиянинг Солсбери шаҳарчасида заҳарланганидан сўнг, Буюк Британия ҳукумати бу жиноятга Россиянинг алоқадор эканини эълон қилди. Шундан сўнг, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ЖЧ-2018да қиролича оиласи ва расмий вакилларнинг иштирок этмаслигини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
19:11 / 16.12.2025
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари муваффақиятсиз бўлди
14:02 / 01.07.2025
Гуржистонда саккиз мухолиф партия сайловларга бойкот эълон қилди
18:39 / 17.02.2025
Илон Маскнинг DOGE раҳбари лавозимидаги фаолияти сабаб Tesla’га қарши бойкот бошланди
20:17 / 01.03.2023