Спорт | 21:00 / 21.04.2018
6995
1 дақиқада ўқилади

РФПЛ. «Ростов» Элдор Шомуродов туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди

Россия чемпионатининг 27-турида «Рубин» ўз майдонида «Ростов»ни қабул қилди.

40-дақиқада Нобоа гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада Паршивлюк ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Голга олиб келган комбинацияни ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бошлаб берди. Бугун у асосий таркибда тушиб, ўйин охиригача ҳаракат қилди.

Бу натижадан сўнг, «Рубин» 35 очко билан 7-ўринда, «Ростов» 31 очко билан 11-ўринда бормоқда.

РФПЛ, 27-тур
Рубин – Ростов 1:1 (1:0, 0:1)
21 апрель, «Центральний Казань» стадиони
Голлар: 1:0 – 40 Нобоа, 1:1 – 67 Паршивлюк. 
Рубин – Жанаев, Навас, Гранат, Кудряшов, Сорокин, Попов, Подберезкин (Шекари, 74), Могилевец (Коновалов, 83), Нобоа, Жемалетдинов (Карадениз, 63), Кузьмин.
Ростов – Абаев, Сигурдссон, Вилюш, Паршивлюк, Ингасон, Гацкан, Сапета (Гулиев, 46), Ионов, Байрамян (Скопинцев, 74), Юсупов (Зуев, 61), Шомуродов.

Мавзуга оид