Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи вафот этди
Футбол бўйича Франция терма жамоаси собиқ ўйинчиси ва бош мураббийи Анри Мишель 71 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Франциянинг RFI радиостанцияси маълумотига кўра, ўлимга нима сабаб бўлгани хабар қилинмаяпти.
Мишель ўйинчилик фаолиятини Франциянинг «Нант» клубида (1966-1982) ўтказган бўлиб, унинг таркибида уч марта мамлакат чемпионига айланди ва Кубок эгалари кубоги ярим финалига чиққан. Шунингдек, у Франция терма жамоаси сафида 58 учрашувда майдонга тушган.
У 1984 йилда Франция ёшлар терма жамоаси мураббийи сифатида Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган. 1984-1988 йиллар давомида Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган. Шунингдек, у Камерун, Марокаш, БАА, Тунис, Кот-д'Ивуар, Экваториал Гвинея ва Кения терма жамоаларини бошқарган.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026