Ўзбекистон | 20:59 / 24.04.2018
48768
1 дақиқада ўқилади
Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи қачон амалга оширилиши маълум бўлди
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййип Эрдўған жорий йилнинг 29 апрел куни расмий ташриф билан Тошкентга келади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Туркия етакчиси 29 апрел - 1 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев билан асосан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши режалаштирилган.
Шунингдек, маданий ва сайёҳлик лойиҳаларига сармоя киритиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, қурилиш материаллари, текстиль, фармацевтика ва бошқа шу қатор соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорлик шартлари келишиб олинади.
Хабар қилинишича, президент Эрдўған Ўзбекистондан сўнг, Жанубий Кореяга ташриф буюриши ҳам режага киритилган.