Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонининг Яманга берган зарбаси оқибатида тўйга йиғилганлар ҳалок бўлди
Фото: Independent
Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалициянинг Яманга зарбалар бериши оқибатида снарядлардан бири мамлакат шимолида жойлашган Бани Кайис шаҳрида никоҳ тўйи ўтаётган жой устига тушган. Бунинг оқибатида камида 20 киши, жумладан келин ҳалок бўлган.
Ҳажа вилояти вакилининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги аёллар ва болаларни ташкил қилган. Унинг айтишича, зарба оқибатида 46 киши, жумладан куёв яраланган ва яқин орадаги госпиталга етказилган. Маҳаллий ҳокимият жабрланганлар учун зудлик билан қон йиғиш зарурлигини эъълон қилган.
Шифохона бош шифокорининг айтишича, яраланганлар орасида 30 бола бор ва уларнинг кўпчилиги оғир аҳволда, бир нечта боланинг қўл-оёқлари узилиб кетган.
Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг расмий вакиллари авиазарба ҳақидаги маълумотга изоҳ беришдан бош тортишган. Журналистларнинг таъкидлашича, 21 апрелда ҳам авиазарба оқибатида Яманнинг Таиз шаҳри яқинида автобусда бўлган 20 киши ҳалок бўлганди.
23 апрелда коалициянинг зарбасидан аввалроқ яманлик исёнчи ҳусийлар Саудия Арабистони томон 2 та ракета отган. Al Arabiya телеканалининг маълум қилишича, ракеталардан бири уриб туширилган, бошқаси чўл ҳудудига тушган.
Мавзуга оид
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
00:43 / 19.03.2026
Саудия Арабистонида замонавий технологиялар асосидаги улкан стадион қурилмоқда
22:29 / 18.03.2026
Саудия ва БААда ҳам Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда
21:23 / 10.03.2026