Тожикистон парламенти «Фарҳод» ГЭС бўйича ҳужжатни ратификация қилди
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида «Фарҳод» ГЭС объектидан самарали фойдаланиш бўйича эришилган келишувлар Тожикистон Республикаси парламенти томонидан ратификация қилинди. Бу ҳақда парламент раиси Шукуржон Зухуров журналистларга маълум қилган.
Хабар берилишича, жорий йилнинг март ойида икки давлат раҳбарлари учрашувида ҳам муҳокама этилган масалага оқилона ёндашув бўлган. Унга кўра, объектдан фойдаланиш, ГЭСга техник хизмат кўрсатиш ва молиялаштириш ҳуқуқи Ўзбекистонда сақланиб қолган ҳолда, объект жойлашган ҳудуд Тожикистон ери деб тан олинади.
Маълумот учун, Фарҳод ГЭС — Сирдарё вилоятида Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри яқинида жойлашган гидроэлектростанция бўлиб, у электр энергияси ишлаб чиқариш билан бирга қатор суғориш каналларини сув билан таъминлайди.
Мавзуга оид
12:00 / 11.10.2024
Танзила Норбоева Имомали Раҳмон билан учрашди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
21:15 / 08.10.2024
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги электр тармоғи қурилади
09:23 / 08.10.2024