Президент: Болалар қаердан сариқ касал бўлмоқда?
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Бу ҳақда йиғилишда қатнашган KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.
“Бош вазир ўринбосари Холмуродов ва Қўчқоровлар икки ҳафта муддатда қишлоқ аҳолисининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун зарур бўладиган маблағлар манбаларини аниқласин. Бунда халқаро молиявий институтлар маблағларини жалб этиш бўйича зарур чораларни кўринглар.
Агар биз одамларга ичимлик суви етказиб бера олмасак, биз нимани қилган бўламиз? Касаллик қаердан чиқяпти? Болалар қаердан сариқ касал бўлмоқда? Одамлар чидаб келмоқда, лекин энди чидамайди.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари Султонов, Холмуродов, “Ўзсаноатқурилишбанк” – Воитов, бир ҳафта муддатда қишлоқлардаги электр таъминотини яхшилаш ишларини амалга ошириш учун “Ўзбекэнерго”га имтиёзли шартларда ва узоқ муддатли 100 млрд сўм кредит ажратиш масаласини ҳал қилиши керак. Олдимизда 4-5 ой, кейин куз, қиш бошланади. Қиламиз, сифатсиз қиламиз. Бу керак эмас менга, одамлар чарчаган. Сифатга эътибор қаратилиши керак”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024