Жаҳон | 22:11 / 27.04.2018
38200
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бой одамининг бойлиги 134 млрд долларга етди 

Фото: pinterest.com

Amazon компанияси 2018 йил 1-чораги бўйича ҳисобот бергандан кейин компания акциялари нархи 7 фоизга ошди, капиталлашуви 735 млрд долларга етди. Бундай ижобий натижалар ортида компания асосчиси, дунёнинг энг бой одами Жефф Безоснинг бойлиги 12 млрд долларга кўпайиб, 134 млрд долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.    

Amazon’нинг 1-чоракдаги асосий молиявий кўрсаткичлари қуйидагича: соф савдо 2017 йилнинг 1-чорагига нисбатан 43 фоизга кўпайиб, 51 млрд долларни ташкил қилди; соф даромад эса 125 фоизга ўсиб, 1,63 млрд долларни, операцион даромад эса 92 фоизга ўсиб 1,93 млрд долларни ташкил қилган.  

Amazon Web Services (AWS) булут платформасининг савдолари 49 фоизга ўсиб, 5,4 млрд долларни ташкил қилган. Бу йўналишга компаниянинг 11 фоиз тушуми ва 73 фоиз операцион даромади тўғри келади. 

Мавзуга оид