Ўзбекистон | 02:04 / 28.04.2018
61484
2 дақиқада ўқилади

Нима учун давлат пенсия таъминоти тизимини қайта ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлди?

Фото: KUN.UZ

Пенсия таъминоти тизими аҳолининг меҳнатга лаёқатсиз ва муҳтож қисмининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий характердаги комплекс чораларни амалга оширишни кўзда тутади, дейилади Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси давлат пенсия тизимини ислоҳ қилишга доир концепциясида.

У мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини, яъни 3,3 миллион кишини қамраб олади. Ўзбекистонда ёшга доир пенсияларни - 2 502,6 минг киши, ногиронлик бўйича - 360,3 минг киши, боқувчисини йўқотганлик бўйича - 168,5 минг киши, ижтимоий нафақа - 294,1 минг киши олади. 

Ўзбекистон Республикаси давлат пенсия таъминоти тизимида уни умумқабул қилинган пенсия суғуртаси тамойилларини киритиш билан боғлиқ модернизациялашга уринишлар бўлди. 

Бироқ пенсиянинг ижтимоий жиҳатдан муносиб даражасига эришиш бўйича реал чора-тадбирлар белгилаб олинмаган. Етарли даражада юқори иш ҳақи ва давомли стажга эга фуқаролар ҳисобига ҳануз пенсия таъминотининг ўзини оқламаган имтиёзлари амалда, пенсия ҳажми ва суғурта тўлови ўртасидаги алоқа заифлашган. 

Яқин келажакда даромадлар ва Пенсия фонди харажатлари мувозанати бузилиши кутилмоқда, бу эса пенсиялар ва ижтимоий тўловларни молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Бу мувозанат бузилишига эса қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда: 

I. Демографик ўзгаришларнинг пенсия таъминоти тизимига таъсири;
II. Аҳолининг ижтимоий суғурта тизимини молиялаштиришдаги эквивалент иштироки зарурати;
III. Молиявий воситаларни тақсимлашда самарасиз жиҳозларнинг қўлланилиши ва ижтимоий суғурта тизимида заиф ва рағбатлантирувчи механизмларнинг мавжудлиги.

Мавзуга оид