Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Севилья» Винченцо Монтеллани истеъфога чиқарди, янги бош мураббий эълон қилинди
«Севилья» клуби бош мураббий Винченцо Монтелла истеъфосини эълон қилди.
«Клуб қониқарсиз натижалар туфайли шундай қарорга келди. Монтелла 29 апрель куни футболчилар ва мухлислар билан расман хайрлашади», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Монтелла 2017 йил 28 декабрь куни Андалусия клубига тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа 28та ўйин ўтказиб, 11 марта ғалаба қозонди, 7 марта дуранг ўйнади ва 10 марта ютқазди.
«Севилья» Монтелла билан Испания Кубоги финалига чиқди ва «Барселона»га 0:5 ҳисобида ютқазди. Чемпионлар Лигасида чоракфиналгача бориб, «Бавария»га (1:2, 0:0) ютқазди. Айни пайтда, клуб Примерада 7-ўринда бормоқда ва қаторасига 7та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.
Қизиғи шундаки, бу Монтелла учун бир мавсум давомидаги иккинчи истеъфо бўлди. Ноябрь ойида у «Милан» клубидан кетган эди.
«Севилья» Хоакин Капаррос мавсум охирига қадар бош мураббий қилиб тайинланганини эълон қилди.
62 ёшли мутахассис 2000-2005 йилларда клубни бошқарган ва 2001 йили жамоани Сегундадан Примерага олиб чиққан эди.
Айни пайтда «Севилья» 48 очко билан Испания чемпионатида 7-ўринни эгаллаб турибди.