Жамият | 19:44 / 30.04.2018
57816
2 дақиқада ўқилади

Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи: «Шу кунларга етиб келганимга шукр»

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ қишлоқларни ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселекторда иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласининг жасоратини алоҳида қайд этиб ўтди.

Президент “Истиқлол” санъат саройи номи ва майдони, бундан ташқари, шу ердаги "Бунёдкор" метро бекатига эски номни қайтаришга, Шайхонтоҳур туманидаги Боғ кўча ўрнига Шомаҳмудовлар номини қайтариш ҳақида топшириқ берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари Шайхонтоҳур тумани "Жарариқ" маҳалласи Боғ кўча 35-уйда яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг катта қизи Холида холанинг хонадонида бўлганида, Холида хола бу хабарни эшитиб бўлганини, бундан жуда мамнунлигини ва бу ҳаётдан розилигини адолат қарор топди, деб президентни қайта-қайта дуо қилаётганини айтди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугунги кунда соғ-саломат икки набира, беш нафар эвара бағрида бахтли-саодатли ҳаёт кечираётганлигини таъкидлади. 

- Шу кунларга етиб келганимга шукр. Ҳамма бўлаётган хайрли ишларни ўз кўзим билан кўраётганимга шукр. 9 май куни узун лимузин машинасида дадамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар, - дея ҳазил аралаш айтиб ўтган Ольга Семёновна.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Мавзуга оид