Спорт | 23:54 / 03.05.2018
17369
1 дақиқада ўқилади

«Чунцин Лифань» Иньестага рад қилиб бўлмас таклифни берди

Фото: telegram/@barcelona

Хитойнинг «Чунцин Лифань» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Андрес Иньестага уч йиллик шартнома ва йилига 27 миллион евро маош таклиф қилмоқда, деб ёзади El Mundo.

Агар футболчи бу таклифга кўнса, Месси ва Неймардан сўнг дунёнинг энг кўп маош олувчи учинчи футболчисига айланиши мумкин. Маълумки, «Барселона» ва «ПСЖ» етакчилари йилига 35 миллион евро ишлаб топмоқда.

Бундан ташқари, хитойликлар Иньестага тегишли компания томонидан ишлаб чиқариладиган 6 миллион шиша винони харид қилишга ҳам рози бўлган. Бу эса футболчига қўшимча 36 миллион евро даромад келтиради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид