Жамият | 23:01 / 05.05.2018
5587
2 дақиқада ўқилади

“Ҳадиси шариф билимдони-2018” Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг май ойида эркаклар ўртасида “Ҳадиси шариф билимдони-2018” республика танлови вилоят босқичлари ўтказилди. Мазкур мусобақада 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ҳадис илми бўйича ўз билимларини синаб кўришди.

Мусобақа учта шартдан иборат бўлди. Биринчи шартда иштирокчилар Имом Ал-Бухорий ва Имом Ат-Термизий ҳаёти ҳамда илмий фаолияти оид саволларга жавоб қайтаришди.

Иккинчи шартда улар берилган ҳадисни шарҳлаб бериши (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларни баён қилиш) керак эди. Ҳадиснинг араб тилидаги матнини саҳобий билан ёддан айтиб бериш учинчи шарт деб ҳисобланди.

Билетда танлаб олинган ҳадислардан бештасининг бошланиш қисми араб тилида берилди. Иштирокчилардан уларни давом эттириб, таржима қилиб бериш талаб этилди. 

Мусобақа сўнгида танлов ғолиблари аниқланди. Самарқанд вилояти:

1-ўрин: Азизбек Эгамбердиев - Пастдарғом тумани "Боғонали" жоме масжиди имом-хатиби ва Ҳадис илми мактаби тингловчиси; 
2-ўрин: Акмал Маҳмудов - Ҳадис илми мактаби тингловчиси; 
3-ўрин: Донёр Боҳодиров - Ҳадис илми мактаби тингловчиси.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Қашқадарё вилояти:

1-ўрин: Мухаммадяхёҳон Махмудов
2-ўрин: Ҳамидуллоҳ Холмуродов
3-ўрин: Ахлиддин Қурбонов
3-ўрин: Алишер Жумаев

Наманган вилояти:

Эркаклар ўртасида:
                                                               
1-ўрин: Миркамол Маҳкамов
2-ўрин: Саидасрорхон Нақибхонов
3-ўрин:  Муҳаммад Ботиров

Аёллар ўртасида:

1-ўрин: Маликахон Мирзаева
2-ўрин: Хабибахон Усмонова
3-ўрин: Зулфия Маъруфхўжаева

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид