Инжиқ уй бекаси: “Хурмодаги барча фойдали моддаларни ўзлаштириш учун уларни ейишдан олдин албатта...”
Қадимдан хурмодан юқори қийматга эга озиқ-овқат сифатида фойдаланилган. Шарқда унинг фойдали жиҳатларини билишган ва уларни истеъмол қилиш саломатликни мустаҳкамлаш ҳамда узоқ умрни таъминлашга ёрдам беради, дея ҳисоблашган. Хурмо ширинликдан кўра кўпроқ нарса саналган. Араб мамлакатларида у «саҳро нони» дея аталган, ахир айнан у ҳарбийларга узоқ юртларга юришларда қувват ва кучни тиклашда ёрдам берган.
Хурмо ҳозир ҳам қадрланади, унинг фойдаси барчага маълум. Сиз ҳам ушбу мевани истеъмол қилишни ёқтирсангиз керак. Улар яхши сақланади, узоқ масофали йўл давомида ўзгармайди. Савол мана бундай: у ейишдан аввал ювиладими ва шундай қилиш зарурми? Бугун хурмонинг фойдали жиҳатлари, дастурхонга қўйишдан олдин уни нима қилиш кераклиги тўғрисида сўз юритамиз.
Қуритилган хурмо
Хурмода фойдали моддалар кўп. Бу мева таркибида А, Е ва В витаминлари бор. Хурмонинг қадри шундаки, унда инсон организми учун муҳим бўлган ва бошқа меваларда учрамайдиган аминокислоталар бор. Бундан ташқари, хурмо кальций ва фосфор, калий ва магний, темир ва цинк, марганец ва селенга бой.
Бу мева юрак қон-томир тизимини мустаҳкамлайди, жигар ва буйрак фаолиятини фаоллаштиради. Хурмо иммунитети паст одамлар учун ҳам фойдали. Уни юқумли инфекция ва йўталда рационга қўшиш керак. Камқонликка учраган беморлар учун бебаҳо мева. Шунингдек, у чарчоқни олишда аъло воситадир. Унинг таркибидаги модда ва витаминлар организмга фаоллик беради.
Юқорида айтилганлардан ташқари, хурмо организмдаги кислота балансини нормаллаштиришда қўл келади. Ичакка тушгач, фойдали микрофлорани ривожлантиради. Шифокорлар қандли диабетда хурмо истеъмол қилишни тавсия этишади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, хурмони доимий равишда ейиш онкологик касалликлар профилактикаси саналади.
Кўриб турибсизки, хурмо истеъмол қилишнинг фойдаси катта. Ана энди хурмони ейишдан олдин уни ювиш масаласига диққат қаратамиз. Дастурхонга келишидан аввал хурмо узоқ йўл босиб ўтишини тушуниш муҳим. Қуритилмаган ҳолда узоқ сақланмаганлиги туфайли у қуритилади. Кўпинча бу табиий йўл билан амалга оширилади, ширинлик энг мазали ва фойдали егуликка айланади.
Баъзи ишлаб чиқарувчилар шакар қиёмига ботириб, махсус печларда қуритиш услубларидан фойдаланишади. Бу унчалик фойдали эмас. Бундай қайта ишлашдан кейин хурмо ялтироқ ва силлиқ бўлади. Баъзида хурмо чиройли кўринишга эга бўлиши ва узоқ сақланиши учун унга озиқ елими ҳамда бошқа консервантлар билан ҳам ишлов берилади.
Ҳар қандай ишлов бериш усули, ўраш ва етказиб беришда хурмо тозаланмайди. Шунинг учун уларни ювиш мумкинмикан, деган савол ноўрин. Ювиш - зарур. Айниқса, қайта ишланганидан кейин. Ахир истеъмол қилишдан аввал консервантлар ювиб ташланса, унинг фойдаси кўпроқ бўлади. Энди эса хурмо ўз таъми ва фойдали жиҳатини йўқотмаслиги учун қандай қилиб тўғри ювишни ўрганиш муҳим.
Хурмони тўғри ювиш
1. Асосий мураккаблик шундаки, ширин мева сувни ўзига сингдириб олиши, ўз таъми ва ташқи кўринишини йўқотиш хавфи бор. Энг муҳими - хурмони қайноқ сувда ювиб бўлмайди. Қайноқ сув сабаб меванинг таранг қобиғи дарз кетади ва у қайнатилган кўринишга келади. Бундай мева истеъмол учун яроқли эмас.
2. Хурмони яхлит ва бутун ҳолда сақлаш учун уларни тўғри ювиш керак. Дастлаб хурмони яхшилаб саралаб олиш зарур, ахир саноат ўрамида ҳам бузилган мевалар бўлиши мумкин. Қуйидаги видеода яхши хурмони танлаб олишни ўрганишингиз мумкин.
3. Кейин эса совуқ сув солинган идиш ва элак олинг. Меваларни кам-камдан, максимал даражада тез ювинг. Ялтироқ меваларни айниқса яхшилаб ювиш керак, шундай қилинса, у озиқ елимидан тозаланади.
4. Ювиб бўлгач, хурмоларни сувўтказгич элакка солиб, муздек сув билан чайинг.
5. Энди меваларни оддий қоғоз сочиқларга териб, устини яна қоғоз сочиқ билан ёпамиз. Мана шу ҳолатда улар ҳеч бўлмаганда бир сутка қуриши керак. Қуритиб олингач, хурмоларнинг данагини ажратиб, сақлаш учун герметик идишга солинг.
Мана бу видео эса сизни хурмо танлаш бўйича ҳақиқий профессионалга айлантиради. Энди сифатсиз маҳсулот танламайсиз, фақат энг яхшиларини харид қиласиз!
Мана шундай оддий йўриқнома сизга қуритилган хурмоларнинг фойдали жиҳатларини сақлаб қолиш ва уларнинг таъмини ўзгармаслигига ёрдам беради. Хурмо – мазали экзотик маҳсулот, фойдали элементлар хазинаси. Ушбу мўъжизавий меваларга ишлов бериш ва сақлашнинг барча қоидаларига риоя қилинг. Ана ўшанда дастурхонингизда ҳақиқатан ҳам фойдали ширинлик мавжуд бўлади.
Бу мақола сиз учун фойдали бўлдими? Дўстларингиз билан бўлишинг!
Мавзуга оид
08:24 / 14.06.2024
Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди
11:14 / 08.06.2023
Саудия Арабистони Ўзбекистонга 25 тонна хурмо совға қилди
10:24 / 06.01.2023
Ўзбекистон Россия бозорига 40 минг тонна хурмо етказиб берди
07:36 / 26.10.2022