Тунисда ўтган маҳаллий сайловларнинг дастлабки натижалари маълум қилинди
Тунисда 2011 йилдаги “араб баҳори”дан кейин ўтказилган илк маҳаллий сайловларнинг дастлабки натижалари сайловларда “Ан-Нахда” партияси ғолиб бўлганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда 6 май кечки вақт Тунис расмий телевидениеси маълум қилди.
Дастлабки натижаларга кўра, “Ан-Нахда” 27,5 фоиз, унинг бош рақиби “Нидаа Тунис” 22 фоиз сайловчиларнинг овозини тўплаган.
Тунисда овозларни ҳисоблаш маҳаллий вақт билан соат 18да сайлов участкалари ёпилгандан кейин бошланган.
2011 йилда Тунис оммавий норозиликлар бўлиб ўтган бир қатор араб давлатларидан биринчиси бўлган. Норозиликлар мамлакатни 1987 йилдан бошқариб келган президент Зин ал-Обидин бин Алининг ҳокимиятдан четлатилишига олиб келган. Шундан кейин Тунисда 2014 йилда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
12:24 / 20.02.2024
Ўзбекистон ва Тунис минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни кўриб чиқди
13:24 / 25.10.2023
Ерости ҳовли уйларида яшайдиган одамлар – Тунисдаги Матмата шаҳри ҳақида
18:17 / 09.08.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар қайиғи чўкиб кетиб, ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
09:42 / 17.07.2023