Жаҳон | 07:55 / 17.05.2018
2866
1 дақиқада ўқилади

Сальвадорнинг собиқ президенти 300 млн доллар ўғирлаш гумони билан судланади 

Фото: REUTERS

Сальвадор суди мамлакатнинг собиқ президенти Элиас Антонио Сакага нисбатан тафтиш бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда бош прокуратура баёнотида айтилган.   

“Дастлабки жараёнда иштирок этган прокурорлар 1,6 мингдан кўпроқ саҳифадан иборат суд резолюциясига розилик билдиришди”, деб айтилган ҳужжатда. Прокуратуранинг фикрича, Сальвадорни 2004 йилдан 2009 йилгача бошқарган Сака ҳамда унинг ҳукуматининг 6 аъзоси 300 млн долларга яқин пул ўғирлашга алоқадор. Уларнинг барчасига пул ўғирлаш ва уни ювиш айблови эълон қилинади. 

Суд олдида жавоб берувчилар орасида мамлакатнинг собиқ алоқа ҳамда ёшлар ишлари бўйича вазирлари – Хулио Ранк ва Сесар Фунес ҳам бор.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид