Ўзбекистон | 22:38 / 18.05.2018
10104
2 дақиқада ўқилади

Андижон туризм коллежида “Ёш темурийлар” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди

Андижон вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси туризм ва хизмат кўрсатиш коллежида ўз тасарруфидаги таълим муассасаларининг “Махсус гуруҳ” шахсий таркиби иштирокида “Ёш темурийлар” мусобақасини ташкил қилди.

Гуруҳлар - саф кўриги, сафда қўшиқ айтиш, пневматик милтиқдан ўқ отиш, амалий жисмоний тайёргарлик, тиббий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлик шартлари бўйича беллашдилар.  

Ҳарбий спорт мусобақасида иштирок этган Хонобод ахборот технологиялари ва саноат ҳамда Андижон туризм ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи тарбияланувчилари билим, спорт ва ҳарбий тайёргарликдан маҳоратларини намойиш этдилар.

 Беллашувларда ўзини кўрсатган ёшлар Андижон вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

         

  

                  KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

 

Мавзуга оид