Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ Маданият вазирлари йиғилишида Озодбек Назарбеков иштирок этди
Жорий йилнинг 16-17 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Сания шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг Маданият вазирлари расмий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Хабар қилинишича, шу туркумдаги 15-мажлисда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков иштирок этди.
Учрашув доирасида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Хитой Халқ Республикасининг Маданият ва туризм вазири Ло Шуган билан расман учрашди. Икки томонлама маданий алоқаларни ривожлантириш мақсадида икки давлат маданият вакиллари истиқболдаги бир қатор келишувларни имзолашди.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТ доирасида ташкил этилган Маданият вазирларининг 14-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Маҳмуджон Муродов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида бўлиб қайтганди. Ундан аввалги учрашувга Тошкент шаҳри мезбонлик қилиб, учрашувлар 2016 йил 21-22 июн кунлари ўтказилган.
Мавзуга оид
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
20:17 / 09.01.2026
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
23:17 / 29.08.2025