Жаҳон | 00:14 / 19.05.2018
20322
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда тўғоннинг ўпирилиши видеода қайд қилинди

Колумбияда гидроэлектр станция қурилишида йўл қўйилган хато туфайли тўғоннинг ўпирилиши видеода қайд қилинди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Каука дарёси дренаж туннелини ўпириб юборгандан кейин ўн минглаб одамлар эвакуация қилишларига тўғри келган. 600 га яқин одам ўз уйидан айрилган, иккита мактаб, иккита кўприк ва шифохона вайрон бўлган.

16 майда маҳаллий ҳукумат янги тошқинлар бўлишидан хавотирланиб, 8 муниципалитетда эвакуация эълон қилган. Антиокия департаменти губернатори юз берган воқеани миллий фалокат деб атаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид