Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида 2022 йилга қадар ҳамкорлик дастурини тасдиқлади
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 24 млн. АҚШ долларига тенг ҳамкорлик Дастурининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва мазкур Дастурни ўзаро тасдиқлаш масалалари келишиб олинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов бошчилигидаги вазирлик делегацияси жорий йилнинг 16-18 май кунлари Россия Федерациясининг Воронеж шаҳрида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан ташкил этилган 31-Минтақавий вазирлар конференцияси ишида иштирок этди.
Мазкур конференция ишида FAO'нинг Бош директори Грациано Да Силва, Россия Федерацияси Президентининг Марказий федерал округи бўйича вакили, Россия Федерациясининг Бош вазир ўринбосари Гордеев А.В, Воронеж вилояти Губернатори Гусев А.В., 43 мамлакат қишлоқ хўжалиги вазир ва вазир ўринбосарлари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Конференцияда Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш мақсадида “Глобал экологик жамғарма” ва “Яшил иқлим жамғармаси” нинг маблағларини жалб этиш ва шу мақсадда FAO билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 24 млн. АҚШ долларига тенг ҳамкорлик Дастурининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш ва мазкур Дастурни ўзаро тасдиқлаш масалалари келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026