Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Назарбоевни жаҳон чемпионатининг очилиш маросимига таклиф этди
Россия президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот чоғида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоевни Москвада 14 июнь куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар берган.
«Давлат раҳбарларининг суҳбати чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Россия раҳбари Нурсултон Назарбоевни 2018 йилги жаҳон чемпионатининг Москвада ўтказиладиган очилиш маросимида иштирок этишга таклиф қилди», дейилган хабарда.
Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар бўлган муддатда Россиянинг 11 шаҳрида ўтказилади.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026