Жамият | 19:54 / 23.05.2018
6774
1 дақиқада ўқилади

GM-Uzbekistan’га 1400 доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди – Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон механика заводи ишчиси А. фуқаро Г.дан унинг таниши Р.ни “GM-Uzbekistan” АЖда юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу корхонага ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид