Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғир жиноятда айбланган шахснинг айби исботланмади, у бир йилу етти ойдан сўнг озод этилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Яшнобод туман суди жорий йилнинг 2 май куни 2016 йил 21 октябрдан бери қамоқда ўтирган А.Назаровга нисбатан оқлов ишини кўриб чиқди.
Судда А.Назаров Жиноят Кодексининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш жиноятини содир этмаганлиги исботланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.
Шу билан бирга, унга реабилитация қилинганлиги муносабати билан қамоқда ўтирган ва бошқача тартибда моддий ва маънавий зарар етказилганлиги ҳолати бўйича фуқаролик тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Ички ишлар органидаги айбдор ходимларнинг харакатларига ва йўл қўйилган камчиликларга қонуний баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилиб, прокуратурага юборилди.
Дастлабки тергов томонидан эълон қилинган айбга кўра, А.Назаров 2016 йил 18 октябрь куни Яшнобод тумани «Янгиобод» бозорида бўла туриб, фуқаро Филонюк Ивандан 39,29 граммга тенг бўлган қовурилган наша (жарюха) гиёҳвандлик воситасини олиб, 2016 йил 19 октябрь куни соат 09:00ларда Имамкулов Баҳодирга 10.000 сўм эвазига сотган.
Мазкур жиноят ишини судда кўриш жараёнида, А.Назаров аслида Яшнобод тумани ИИБ тезкор ходимига И.Филонюк деган шахс у орқали Б.Имамкулов исмли фуқарога мазкур гиёҳвандлик воситасини ўтказмоқчи бўлаётганлигини айтган. 2016 йил 18 октябрь куни эрталаб И.Филонюк унга гиёҳванд воситасини ташлаб кетганини билдирган. У гиёҳвандлик воситасини Б.Имамкуловга ўтказиш бўйича ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир жараёнига жалб қилинган. Бироқ ИИБ масъул ходими томонидан расман ҳужжатлаштирилмаган.