Ўзбекистон | 12:02 / 24.05.2018
12075
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги Оролбўйи минтақасидаги қурилиш ишларига қанча пул ажратилганини маълум қилди

Фото: KUN.UZ

Молия вазирлиги Оролбўйини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли дастурлар ижроси тўғрисида маълумот берди.

2018 йил Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли рўйхати ҳамда Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичи тасдиқланди. Шунга асосан Жамғарманинг 2018 йилги даромадлари прогноз кўрсаткичи 323,5 млрд сўм, харажатлари 246,9 млрд сўм этиб белгиланди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастурига асосан, 2018 йилда жами 370та объектда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 224 та (умумий қиймати – 149,3 млрд сўм), Хоразм вилояти бўйича 146 та (умумий қиймати 85,4 млрд сўм) объектларда қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши кўзда тутилиб, ушбу мақсадлар учун жами 234,7 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 240-Ф-сонли фармойишига асосан Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан Хоразм вилояти манзилли рўйхатига 1 та объект қўшилган. Мазкур объект ҳисобига 2018 йил Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси объектлари сони 371 тани ташкил этади.

2018 йил 1 май ҳолатига Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 46,7 млрд сўм маблағ молиялаштириб берилган, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси объектлари учун 37,9 млрд сўм, Хоразм вилояти объектлари бўйича 8,8 млрд сўм маблағ молиялаштириб берилган.

Мавзуга оид