Жаҳон | 03:13 / 24.05.2018
9331
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев журналистларга: «Ишончнинг йўқолиб бораётгани жиддий таҳдидга айланмоқда»

Фото: Турар Казангапов

Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаев Олмаотада очилган Евроосиё медиафорумида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг табрик хатини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири хабар берди.

«Ўзгариб бораётган дунёда … ОАВ можаролар ёйилишининг детонатори ҳам бўлиши, халқаро тарангликнинг олдини олиш ва глобал тийиб туриш омилига ҳам айланиши мумкин. Журналистиканинг олий масъулияти ҳам мана шундадир», — деган Назарбоев ўзининг мурожаатномасида.

«Ишончнинг йўқолиб бораётгани, яъни аудитория борган сари мустақил блогерлар ва ижтимоий тармоқлардаги муқобил ахборотларни маъқул кўраётгани классик журналистикага жиддий таҳдид бўлмоқда. Шу билан бирга анъанавий ОАВларнинг рақобат борасидаги устунликлари касбикомиллик ва контент сифатига асосланиб қолаверади. Фақатгина тўғри ва ишончли ахборот, фейк янгиликларнинг текширилиши аудиториянинг кўпайишини таъминлаши, холис ахборот манбаи сифатида ОАВнинг нуфузини ошишига хизмат қилиши мумкин. Бунинг учун ахборотни қўлга киритишнинг очиқ каналларини ривожлантириш ва узлуксиз мулоқотни таъминлаш керакки, у пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун бош шарт ҳисобланади. Журналистлик касби жамиятга хизмат қилиш, юқори этика ва аҳлоқий сифатларга эга бўлиш рамзи сифатида қолавериши керак», — дейилади Қозоғистон раҳбарининг хатида.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид