Роналдиньо уйланмоқчи - бир йўла икки қизга
Бразилия матбуоти хабарига кўра, терма жамоанинг собиқ юлдузи Роналдиньо шу йилнинг август ойида уйланади.
У Присцилла Коэльо… ва Беатриса Соуза билан турмуш қуради.
Гап шундаки, футболчи 2016 йилдан буён, Рио шаҳридаги ҳашаматли уйида ҳар иккала аёл билан фуқаролик никоҳида яшамоқда. Роналдиньо гапига кўра, у маҳбубаларига мутлақо бир хил муносабатда бўляпти. Уларни хафа қилмаслик учун бир хил совғаларни тақдим қилиб, бир хил маблағ ажратмоқда. Энди эса бахтиёр учлик ўз муносабатларини расмий никоҳ иплари билан қонунийлаштирмоқчи.
Бразилияда кўпхотинлик расман тақиқланган ва ҳозирча, Роналдиньо қандай қилиб қонундаги бу чекловни «айланиб» ўтмоқчи экани маълум эмас. Аввалроқ, у республикачилар партияси сафида сайловларда иштирок этиш ҳақида бир қарорга келганини инобатга оладиган бўлсак, ўз ниятини қандай амалга оширмоқчи экани янада қизиқ.
Айни пайтда, Роналдиньо оиласи бундай тадбирга қаршилик қилиб, уни фикридан қайтаришга уринмоқда. Присцилла оиласи ҳам бунга қатъий норозилик билдирган. Бироқ, собиқ юлдузнинг ўзига хос «қилиқлари» борлигини инобатга олсак, унинг қарори қатъий эканига шубҳа йўқ. Вазиятни кузатишда давом этамиз.