Жаҳон | 21:30 / 28.05.2018
3446
1 дақиқада ўқилади

Rafale ва Falcone самолётлари ишлаб чиқарувчи компания президенти Серж Дассо вафот этди

Фото: AP / Bob Edme

Франциялик миллиардер Серж Дассо 28 май куни 94 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда BFM TV телеканали маълум қилди. 

Тадбиркор ўзининг Париждаги офисида ҳаётдан кўз юмган.

Дассо оиласи 1930 йилда ташкил этилган Dassault Aviation авиакосмик компаниясини назорат қилади. Серж Дассо отаси ўлимидан кейин 1986 йилда компания президентига айланган. Унинг компанияси ҳарбий, ҳудудий ва бизнес-самолётлар, жумладан Rafale қирувчи самолётлари ва Falcone бизнес-самолётларини ишлаб чиқаради.

Dassault гуруҳи, шунингдек, Франциядаги энг “кекса” газета – Le Figaro’ни назорат қилади.