Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари раислари қўшма баёнот беришди
Фото: sectsco.org
Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг 13-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Олий суди раиси Козимжон Комилов ҳам қатнашди.
Учрашув давомида ШҲТ доирасида адлия соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, суд фаолиятини рақамлаштириш ва «ақлли судларни» яратиш, терроризм, наркотрафик, пул ювиш ва бошқа жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни қўллаш ҳамда трансчегаравий суд ҳамкорлиги; жиноий жараёнда йўл қўйиб бўлмас далилларни чиқариб ташлаш бўйича ҳуқуқий нормалар ва суд амалиёти, шунингдек, ШҲТнинг адлия соҳасидаги халқаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Қўшма баёнот матнига кўра, ШҲТга аъзо мамлакатлар Олий судларининг адлия соҳасида ўртасида ўзаро алмашинув ва ҳамкорлиги минтақада узоқ муддатли тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари, ШҲТ Хартияси ва Ташкилот доирасида қабул қилинган халқаро келишувлар, ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, ўзаро маслаҳатлашув, маданиятларнинг хилма-хиллигига ҳурмат ва биргаликдаги ривожланиш истаги билан тавсифланадиган «Шанхай руҳи»га мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади.
ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари глобал миқёсда рақамлаштиришга мос бўлиш ва суд фаолияти рақамлашишининг юқори даражага кўтариш, интернет соҳа ва сунъий идрок, булутли ҳисоб-китоблар, маълумотлар кенглиги каби ахборот технологияларини судлар фаолиятига татбиқ этиш соҳасида ишчи экспертлик гуруҳини ташкил этиш йўли билан тажриба алмашишга тайёрлар.
ШҲТга аъзо давлатлар Олий судлари терроризм, экстремизм ва айирмачилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, одам савдоси ва пул ювиш, каби таҳдид ҳамда хавфсизликка чақириқлар билан курашни ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлиги билдирилган.
Мавзуга оид
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
16:21 / 10.04.2026
Тошкент туманида боғча мудираси 13 млн сўмни ўзлаштиришда айбланганди. Олий суд уни оқлади
22:52 / 01.04.2026
Трамп шахсан АҚШ Олий судидаги эшитувга келди
18:44 / 01.04.2026