Ўзбекистон | 14:27 / 30.05.2018
12153
5 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия идоравий академик лицейлари фаолияти такомиллаштирилади

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия идоравий академик лицейларининг фаолиятини такомиллаштириш чора тадбирлари” қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси идоравий академик лицейлари тўғрисидаги низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси идоравий академик лицейларга умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини тўлиқ молиялаштиради ва моддий-техник жиҳатдан таъминлайди.

Қуйидагилар идоравий академик лицейларининг вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларни ўрта махсус таълими Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
таълимнинг узлуксизлигини ва изчиллигини, умумтаълим муассасалари ўқув дастурларининг ўрта махсус таълими муассасалари ўқув дастурлари билан узвий боғлиқлигини, ўқувчилар томонидан мунтазам билимлар олинишини таъминлаш, уларда билим олиш эҳтиёжини ривожлантириш, базавий ўқув, илмий ва умуммаданий билимларни шакллантириш;
ёшларни Ватанга садоқат, юксак фуқаролик ҳамда демократия, мустақиллик ғояларига, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига садоқат руҳида тарбиялаш;
ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, кенг ривожланган, юқори малакали ёшларни тарбиялаш, ўқувчиларда миллий ҳамда тарихий қадриятларни уйғунлаштириш асосида ўз Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш;
ўқувчиларга қонунчиликни тўғри тушунишни ва уларга онгли риоя қилишни таъминлайдиган юксак маданиятни, кўникмаларни, фаол ижтимоий-фуқаролик хулқ-атворни, Ватан келажаги учун ўзига масъулиятни олиш ҳамда давлат мустақиллигини ҳимоя қилишини тайёр бўлишга таъминлаш нуқтаи назардан мустаҳкам қарашлар ва қатъий фуқаролик позицияни сингдириш;
идоравий академик лицейи таълим йўналишига мувофиқ, ўқувчиларни тегишли мутахассисликлар бўйича Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, олий ҳарбий ва олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун чуқурлаштирилган касбий тайёргарлигини таъминлаш;
хизмат ва ҳарбий бурчини адо этишда зарур бўлган профессионал ҳарбий ва ижодий кўникмаларни шакллантириш;
республика ва хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш;
ўқув-тарбия жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологиялар қўлланилишини таъминлаш;
ўқувчиларда жисмоний чидамлилик, куч, чаққонлик ва тезкорликни ривожлантириш.

Идоравий академик лицейларининг таълим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан мустақил белгиланади.

Идоравий академик лицейларида ўқувчилар билимини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган мезонлар асосида амалга оширилади. 

Ўқиш тамом бўлгандан кейин ҳар бир курсда рейтинг назорати ва аттестация натижалари бўйича идоравий академик лицей ўқувчиларини навбатдаги курсга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчиларнинг курсдан курсга ўтиши идоравий академик лицей директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

Идоравий академик лицейига ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчилар деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва ўзлаштириш дафтарчаси берилади.

Идоравий академик лицейда ўқиш муддати икки йилдан иборат бўлади.

Идоравий академик лицейини тамомлагандан кейин битирувчиларга давлат намунасидаги диплом ва эгаллаган мутахассислиги бўйича сертификат берилади.

Идоравий академик лицейларига ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Идоравий академик лицейига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади. Идоравий академик лицейлари директорларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги билан келишилган ҳолда идоравий академик лицейи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Директор:

идоравий академик лицейи фаолиятига раҳбарлик қилади;
ўқувчиларнинг сифатли ўқитилиши ва тарбияланиши, ўқув режалари
ва дастурларининг бажарилиши, идоравий академик лицейининг ўқув-методик ва молиявий-хўжалик фаолияти учун жавоб беради;
ходимлар ва ўқитувчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
белгиланган штатлар жадвалига асосан ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида педагог ходимларнинг тарификация бўйича рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Молия-иқтисод бошқармасига тақдим қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид