Миришкор туманига АҚШда ишлаб чиқарилган тракторлар келтирилди
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 23 январдаги Х58/01 сонли ҳамда Миришкор тумани ҳокимининг 2018 йил 23 январдаги Х67/01 сонли қарорига асосан кластер усулида пахта хом-ашёсини етиштириш учун Миришкор туманидан 11 000 гектар суғориладиган ер майдони ажратилган бўлиб, бугунги кунда пахтадан юқори ҳосил олиш кўзланган.
Мана шу қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида G’uzor Textel Impex МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалигида агротехник ишларни бажаришга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида АҚШда ишлаб чиқарилган “John Deere” 6155М русумли 50 та ҳайдов трактори харид қилинди. Келтирилган техникалар ёрдамида кластер усулида юқори пахта ҳосили етиштириш мўлжалланган.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сонли қарорига асосан G’uzor Textel Impex МЧЖ хусусий корхонаси ташкил этилган бўлиб, корхона фаолияти пахта ҳосилини етиштириш ва уни қайта ишлашдан иборат.
Мавзуга оид
11:49 / 24.05.2024
Тадбиркорнинг тракторини 240 млн сўмга сотиб юборган ишчи аниқланди
10:22 / 15.02.2024
Ўзбекистонда Беларус тракторларини йиғиш йўлга қўйилади
17:07 / 06.01.2024
Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди
16:59 / 14.10.2023