Спорт | 23:00 / 05.06.2018
22848
2 дақиқада ўқилади

Рамос «Ливерпуль» футболчиларини жароҳатлагани ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди

Фото: Getty Images

«Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос «Ливерпуль»га (3:1) қарши Чемпионлар Лигаси финалида рақиб футболчиларини ўйиндан чиқаришга урингани ҳақидаги танқидларга жавоб қайтарди.

Баъзи мухлислар фикрига кўра, Рамос рақиб дарвозабони Лорис Кариус ва ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга атайин жароҳат етказган.

«Жуда ҳам ошириб юборилди. Салоҳнинг ўзи биринчи бўлиб қўлимни ушлаб олди. Ҳаммасини яхши эслайман. Мен Салоҳнинг ўнг томонига йиқилдим, у эса чап қўлидан жароҳат олди. Аммо, одамлар буни дзюдо амалига ўхшатишяпти, бу уларга ёқяпти. Яқинда Кариус ҳақидаги гаплар пайдо бўлди. Энди Фирмино ҳам менинг тер томчиларим туфайли шамоллаб қолганини айтсин.

Салоҳга оғриқ қолдирувчи укол қилинганида, ўйинни давом эттириши мумкин эди. Мен у билан гаплашдим, ҳаммаси жойида экан. Одамлар бу воқеани нега бўрттириб талқин қилишаётганини тушунмаяпман. Балки, бизнинг жуда кўп вақтдан бери ғалаба қозонаётганимиз туфайлидир» - деб «Реал» сардори сўзларини келтирмоқда AS.

Мавзуга оид