Спорт | 17:19 / 05.06.2018
22231
1 дақиқада ўқилади

Тунислик дарвозабон рўзадор жамоадошларига ёрдам бериш учун симуляция қилди

Тунис терма жамоаси дарвозабони Муоз Ҳасан Португалия ва Туркияга қарши ўртоқлик учрашувлари вақтида икки марта симуляция ишлатиб, жамоадошлари рўзасини очиб олиши учун имконият яратди.

L'Équipe хабарига кўра, футболчи икки ўйин вақтида ҳам қуёш ботиши билан майдонга ётиб олган. Унга тиббий ходимлар ёрдам кўрсатаётганида терма жамоа футболчилари майдон четига боришган, мураббийлар уларга рўзасини очиб олишлари учун сув ва егуликлар беришган.

Икки ўйинда ҳам 2:2 ҳисоби қайд этилган, тунисликлар португалларга қарши ўйинда рўза очилгач, ҳисобни тенглаштиришган, туркларга қарши ўйиндаги икки гол ҳам дарвозабоннинг ўзига хос ҳийласидан кейин урилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид