Иқтисодиёт | 19:31 / 06.06.2018
17547
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги тизимида 100дан ортиқ ходим ўзгарди

Жорий йил давомида Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги тизимида бошқарув лавозимларига кадрлар тайёрлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, Молия вазирлиги тизимида юқори касб маҳоратига эга, самарали меҳнат қилиб келаётган, замонавий фикрлаш ва ностандарт ҳолатларда тезкор қарорлар қабул қила олиш хислатларига эга молия идоралари ходимлари орасидан раҳбарлик лавозимларига амалий кадрлар захираси шакллантирилди.

йилнинг ўтган даври мобайнида раҳбарлик лавозимларига 93 янги тайинлов амалга оширилган, шундан 54 тайинлов молия органларида, 28 тайинлов ғазначилик бўлимларида ва 11 тайинлов давлат молиявий назорати бош бошқармаларида амалга оширилган.

Қайд этилишича, апрель-май ойларида вилоят даражасида молия бошқармаларига 6 нафар, туман ва шаҳар молия бошқармаларига 22 нафар янги раҳбар тайинланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид