21:26 / 10.06.2018
14155

Бразилия йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Бразилия 2018 йилги жаҳон чемпионати арафасида Австрияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Венадаги «Эрнст Хаппель» стадионида кечган учрашув жанубий америкаликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Габриэл Жезус, Неймар ва Филиппе Коутиньо муаллифлик қилишди. Шу тариқа, Австрия термаси 7 ғалабадан иборат сериясини якунлади ва 2016 йил ноябридан буён илк марта ўз майдонида ютқазди.

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Бразилия термаси Швейцария (17 июнь куни, Ростов-на-Дон) термасига қарши илк ўйинда майдонга тушади. Кейинроқ Тите шогирдларини Коста-Рика (22 июнь куни, Санкт-Петербург) ва Сербия (27 июнь куни, Москва) терма жамоаларига қарши ўйинлар кутиб турибди.

Ўртоқлик учрашуви
Австрия – Бразилия 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 36 Габриэл Жезус, 0:2 – 63 Неймар, 0:3 – 69 Коутиньо.
Австрия – Линднер, Предль, Хинтереггер, Алаба, Драгович (Данзо, 70), Шопф (Хирлендер, 58), Баумгартлингер, Шлагер (Бургшталлер, 58), Гриллич (Жуль, 66), Арнаутович, Лайнер.
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва (Маркиньос, 60), Марсело (Филипе Луис, 67), Данило, Миранда, Каземиро (Фернандиньо, 61), Паулиньо, Коутиньо (Тайсон, 76), Виллиан, Габриэл Жезус (Фирмино, 67), Неймар (Дуглас Коста, 84).
Огоҳлантиришлар: Шопф (38), Предль (54), Неймар (63).

Мавзуга оид
Top