Жаҳон | 20:39 / 10.06.2018
10791
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ янада кучлироқ ва мустаҳкамроқ бўлди – Си Цзиньпин 

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти унга Ҳиндистон ва Покистон қўшилгандан кейин янада кучлироқ ва мустаҳкамроқ бўлди. Бу эса ШҲТга барқарорлик, хавфсизлик ва минтақавий ривожланишни таъминлашда янада каттароқ жавобгарлик юклайди. Бундай фикрни Хитой раиси Си Цзиньпин ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари кенгаши йиғилиши очилишида билдирди.

“ШҲТга аъзо давлатлар сони ошиши билан ташкилот янада кучлироқ ва мустаҳкамроқ бўлди, минтақадаги давлатлар ва бутун халқаро ҳамжамият ШҲТга борган сари кўпроқ эътибор қаратмоқда, унга кўпроқ умид билдирмоқда. Тегишли равишда, биз барқарорлик, хавфсизлик, минтақавий тараққиёт ва фаровонликни таъминлаш учун катта жавобгарликка эгамиз”, деб айтган Хитой раҳбари.

“Хитой ташкилотнинг барча аъзолари билан йиғилиш доирасида тажрибамизга якун ясаш, халқаро ва минтақавий вазиятни таҳлил қилиш, ҳамкорликнинг истиқболларини шакллантиришга тайёр. Биз барча билан ШҲТнинг барқарор ва узоқ муддатли тараққиётига интилишга тайёрмиз”, деб айтган Си Цзиньпин.  

Хитой етакчисининг таъкидлашича, йиғилиш ШҲТ кенгайтирилгандан кейин барча 8 та давлат етакчиси иштирокида илк бор бундай таркибда ўтмоқда, шу сабабли “Циндаодаги саммит тарихий аҳамиятга эга”.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид