23:52 / 12.06.2018
10690

Испания қиролининг куёви озодликдан маҳрум этилди

Фото: Republica.com

Испания олий суди мамлакат қироли Филипп VI’нинг куёви Иньяки Урдангаринни озодликдан маҳрум этиш ҳукмини чиқарди. Суд уни молиявий фирибгарликлар ва жамоат жамғармаларидан бир неча миллион еврони мақсадга номувофиқ ишлатишда айбдор деб топиб, 5 йил 10 ойга панжара ортига жўнатишга қарор қилди 

Аниқланишича, Урдангарин ўз фирмаси орқали аслида ўтказилмаган тадбирлар учун гонорарлар ўзлаштириб олган. 

Урдангарин иши 2008 йилдан бери олиб борилган. Прокуратура унга 19 йил берилишини сўраган.  

Пальма герцоги, 50 ёшли Урдангарин қирол Филиппнинг синглиси малика Кристинанинг турмуш ўртоғи бўлиб, Nóos нотижорат ташкилотига раҳбарлик қилган. Бу ташкилотнинг вазифаларига Испания спорти ривожланишига кўмак кўрсатиш кирган.

Top