08:26 / 18.06.2018
7366

Тожикистон фуқароси Ўзбекистондан 35 турдаги заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетишга уринди

Иллюстратив фото

Шу йил 24 апрель куни ўтказилган тадбирлар натижасида “Андархон” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасидан Тожикистон Республикасига ўтиб кетаётган Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида яшовчи З.О. исмли аёл текширилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жараёнда унинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган 35 турдаги заргарлик буюмлари топилиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top