21:50 / 21.06.2018
10310

ЖЧ-2018. Франция Перуни енгиб, кейинги босқичга чиқди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

С гуруҳида Франция ва Перу терма жамоалари беллашди. Ўйин тақдирини биринчи бўлимда урилган гол ҳал қилди.

34-дақиқада Жиру дарвоза томон зарба йўллаганида, дарвозабон тўпни қайтара олмади ва у Мбаппега келиб тушди. Ёш ҳужумчи эса уни бўш қолган дарвозага киритди.

Бу ғалабадан сўнг, Франция 6 очко жамғариб, 1/8 финалга йўл олди. Ҳар иккала ўйинни ютқазган Перу эса 3-турдан сўнг, уйига равона бўлади.

ЖЧ-2018, С гуруҳи
Франция – Перу 1:0
(1:0, 0:0)
21 июнь, «Екатеринбург-Арена» 
Гол: 1:0 – 34 Мбаппе. 
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба (Нзонзи, 89), Канте, Матюиди, Гризманн (Фекир, 80), Жиру, Мбаппе (Дембеле, 75).
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Адвинкула, Родригес (Сантамария, 46), Куэва (Руидиас, 82), Йотун (Фарфан, 46), Флорес, Акино, Каррильо, Герреро.
Огоҳлантиришлар: Матюиди (16), Герреро (23), Акино (81), Погба (86).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top