Light | 00:40 / 23.06.2018
6869
2 дақиқада ўқилади

Бизга уйқу бермайдиган ранг билан курашиш йўли топилди

Фото: Fotolia

Манчестер университети тадқиқот гуруҳи кечқурун қурилмалар экранининг яшил-кўкиш рангларни кўз учун сездирмай қисқартириш имконини берувчи усулни ишлаб чиқди. Олимлар шу тариқа "телефон билан боғлиқ уйқусизлик"ка қарши курашишга умид қилишмоқда.

Циан - яшил ва кўк ранглар ўртасидаги 485-500 нанометрли тўлқинга эга ранг диапазони. Уни шунингдек денгиз тўлқини ранги ёки мовий ранг деб ҳам аташади.

Биологларнинг фикрича, бу диапазондаги ёруғлик тунга яқин мелатонин ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилади ва шу тариқа бизнинг уйқу режимимиз боғлиқ бўлган яширин омил ҳисобланади.

Ҳатто инсон кўзи яшил-кўкиш ранглар интенсивлигини сезмаса ҳам, ёруғлик таъсири ўзгаради.

Олимларнинг Sleep илмий журналида чоп этилган мақоласида замонавий телефонлардаги тунги режимлар бу диапазондаги кундузги ёруғликка хос ранглар ёрқинлигини пасайтира олади, лекин шу билан бирга, дисплейнинг ранг тизими ҳам ўзгариши ҳақида маълум қилишди.

Ранглар ёрқинлиги сусаяди ва бунинг натижасида ҳаво ранг ёруғлик ҳам қисқаради.

Янги тадқиқот ранглар ёрқинлигини сақлаб қолган ҳолда ёруғликни инсонга сездирмай қисқартириш имкони мавжуд эканлигини исботлайди.

Тажрибалар фойдаланувчилар яшил-ҳаворанг ёруғликка тузатиш киритилган экран ва оддий дисплей ўртасидаги фарқни сезишмаганини, бироқ тезроқ уйқуга кетишганини кўрсатди.

Телефон билан боғлиқ уйқусизлик

Телевизорлар, телефонлар, ноутбуклар ва бошқа қурилмалар кўкиш ёруғлик таратади, у эса тасвирнинг кўзга таъсирини оширади. Инсон мияси бу ёруғликни кундузги чироқ сифатида қабул қилади ва уйқу режими учун жавоб берувчи мелатонин ишлаб чиқариш жараёнини секинлаштиради.

Замонавий смартфонлар кўкиш ёруғликни қисқартирувчи ва тунги вақтда ранглар ёрқинлинини сўндирувчи тунги режимга эга.

Windows ва Mac OS операцион тизимлари учун худди шундай функцияли қарорлар мавжуд, f.lux иловаси шулар жумласидандир.

Мавзуга оид