19:05 / 24.06.2018
3464

Англия Панамага 6та гол урди ва плей-оффга чиқди

Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи иккинчи тур ўйинлари доирасида Панамага қарши ўйнади. Нижний Новгородда кечган ўйинда инглизлар 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабага эришди.

Ўйинда «уч шерлар» сардори Ҳарри Кейн ҳет-трик қайд этди, ҳимоячи Жон Стоунз дубль муаллифи бўлди, яна бир гол Жесси Лингард томонидан урилди. Панаманинг ягона жавоб голи Фелипе Балой томонидан урилди, бу панамаликларнинг жаҳон чемпионатларидаги илк голи бўлди.

Англия терма жамоаси эндиликда 6 очко жамғарган ҳолда гуруҳда Бельгия билан қўшҳокимлик ўрнатган, бу терма жамоалар плей-офф масаласини ҳал қилишди. 28 июнь куни ушбу терма жамоалар ўзаро учрашувда G гуруҳида ким биринчи ўринни эгаллашини аниқлаб олишади. Панама ва Тунис 1/8 финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

ЖЧ-2018

G гуруҳи

Англия – Панама 6:1 (5:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 8 Стоунз, 2:0 – 22, пенальти Кейн, 3:0 – 36 Лингард, 4:0 – 40 Стоунз, 5:0 – 45, пенальти Кейн, 6:0 – 62 Кейн, 6:1 – 78 Балой.

Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Лингард (Делф, 63), Лофтус-Чик, Стерлинг, Хендерсон, Триппьер (Роуз, 70), Кейн (Варди, 63).

Панама – Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурильо, Эскобар, Купер, Гомес (Балой, 69), Годой (Авила, 63), Барсенас (Арройо, 69), Родригес, Перес.

Огоҳлантиришлар: Купер (10), Лофтус-Чик (23), Эскобар (45), Мурильо (72).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top