Light | 18:48 / 26.06.2018
15988
2 дақиқада ўқилади

30 йил давомида кимсасиз оролда яшаган "Жумавой" одамлар орасига қайтарилди

Деярли 30 йил давомида Сотобонари оролида ёлғизликда яшаган японияликни цивилизацияга қайтишга мажбур қилишди. News.com.au шу ҳақида хабар берди.

Ҳозирда 82 ёшда бўлган япониялик "Жумавой" Масафуми Нагасаки оролда сув қувури, уяли алоқа, ёритувчи жиҳозлар ва кийим-кечакларсиз яшаб келган.

Фото: News.com.au

Ҳукумат вакиллари эркакни оролни тарк этиб, шифохонага йўллашларидан бироз олдин у ҳеч қачон оролдан кетмаслигини айтган.

"Мен бу ердан кетишни истамайман. Мен оролни ҳимоя қиламан. Оролни ҳимоялаш учун ҳаётимни хавф остига қўйишга тайёрман. Бундай жаннатмакон жойни ҳеч қаердан топа олмайман", - дейди у.

Фото: News.com.au

Нагасаки 30 йил давомида бирор марта қайғуга ботмаганини таъкидлади. "Агар бу каби ҳиссиётларга берилганимда омон қолмаган бўлардим. Бу ерда ҳамма нарса ҳаққоний", - дея изоҳ берди у. 

Фото: News.com.au
Фото: News.com.au
Фото: News.com.au

Нагасакининг ўтмиши ҳақида кўп нарса маълум эмас. Серезо унинг оилали бўлгани ва эҳтимол фарзандлари ҳам борлигини аниқлашга муваффақ бўлди, бироқ "Жумавой" тафсилотларга берилмаган. Эркакнинг сўзларига кўра, "атроф-муҳитнинг мисли кўрилмаган кўламда ифлосланиши уни шу оролга бошлаган". Дастлаб у бу оролда 1-2 йил яшашни режалаштирган, бироқ бу муддат деярли 30 йилгача чўзилган. 

Фото: News.com.au

"Оролда менга ҳеч ким буйруқ бера олмайди. Мен табиат қонунларига кўра яшайман. Сиз табиат устидан ҳукмронлик қила олмайсиз, шунинг учун унга тўлиқ бўйсунишинг керак", - дейди у. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда