Жаҳон | 23:15 / 28.06.2018
9690
2 дақиқада ўқилади

Пуэрто-Рико АҚШнинг 51-штати деб эълон қилиниши мумкин 

Фото: Depositphotos

АҚШ конгрессида АҚШ таркибига Пуэрто-Рико оролининг 51-штат сифатида қабул қилиниши қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Кўп йиллардан бери АҚШга қўшилишни истаётган орол аҳолиси учун қонун лойиҳаси кўриб чиқилишининг ўзи ғалаба демакдир. Бироқ мутахассислар лойиҳанинг истиқболларини шубҳа остига олишмоқда, бунга эса орол-давлатнинг иқтисодиётидаги инқироз сабаб ҳисобланади.

Айни вақтда Кариб денгизидаги орол АҚШнинг унинг таркибига киритилмаган ҳудуди ҳисобланади. Бу орол АҚШ томонидан бошқарилишини, бироқ геосиёсий нуқтаи назардан АҚШнинг ажралмас қисми ҳисобланмаслигини билдиради. Пуэрториколикларнинг барчаси туғилиши билан АҚШ фуқароси ҳисобланса-да, улар президент сайловларида овоз бера олишмайди, АҚШ конгрессидан оролни биргина депутат билдиради ва у ҳам овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

Айнан шу депутат – Женнифер Гонсалес-Колон Пуэрто-Риконинг АҚШнинг 51-штати деб қабул қилиниши қонун лойиҳаси муаллифи ҳисобланади.

“Бу Пуэрто-Риконинг сиёсий мақомини батамом белгилаб олиш учун жиддий мунозарани бошлашдаги илк қадамдир”, деб айтган Гонсалес.

Пуэрториколикларнинг ўзига келсак, улар оролнинг АҚШ таркибига киришига қарши эмаслар. 2017 йилда оролда ушбу масала бўйича ўтган референдумда 97 фоиз одам АҚШ таркибига кириш учун овоз берган. Таъкидланишича, Вашингтон томонидан референдумдан у ёғига ўтилмаган: орол-давлат иқтисодиёти чуқур инқироз ҳолатида қолмоқда, АҚШга эса унинг мақомини ўзгартиришдан ҳеч қандай наф йўқдек.

Мавзуга оид